Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Банкоматлар орқали нақд пул олинганда фоиз тўловини чегаралаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда пластик картадаги пулни нақдлаштириш жараёнида тўлов 1 фоиз этиб белгиланган. Агарда сиз 1 млн. сўм нақд пул нақдлаштирсангиз, унда сиздан 10 минг сўм қўшимча ҳақ олиб қолинади. Бошида текин бўлган бу амалиёт айни вақтда 1 фоиз этиб белгиланди. Банк муассасалари буни банкоматга кетадиган харажатлар: интернет, техник таъминот, назорат қилиш каби харажатларни қоплаш учун олинади деб тушунтиришди. Майли, банкнинг ўз харажатлари борлигини тушунган ҳолатда 1 фоизга қаршилик йўқ, лекин қанча кўп пул ечиб олсангиз шунча кўп маблағ йўқотасиз. Агарда сиз 5 млн. сўм нақдлаштирсангиз, 50 минг, 10 млн. сўм нақдлаштирсангиз, 100 минг сўм йўқотасиз. Бошқача айтганда, қанча кўп нақдлаштирсангиз, шунча зарарга тушасиз! Бу масалани кўриб чиқиш ва аҳолига қулайликлар яратиш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, қуйидагиларни таклиф қиламан: биринчидан, банкомат орқали 1 млн. сўмдан ортиқ маблағ ечилганда, 10 минг сўмдан (яъни 1 млн.ни 1 фоизи) кўп фоиз ушланмасин; иккинчидан, агар фойдаланувчи бир ой давомида банкоматдан пул нақдлаштирса, қайси банкоматдан пул нақдлаштирганидан қатъий назар фақат 1 мартагина фоиз ушлансин; учинчидан, қанча кўп пул ечилса, фоиз тўлови шунча камайиб борсин (1 млн. гача 1 фоиз, 5 млн. гача 0,5 фоиз ва ҳ.к.); тўртинчидан, банкоматлар ўзлари тегишли бўлган банк пластик карточкаларидан фоиз ушламасин.
6678
Изоҳлар (66)
SARIYEV XAMZA BURIYEVICH
Банклар умуман фоиз олишга ҳақли эмас!!!
27 Июль 2022, 17:02
BURXANOV ULUGBEK MURZAXMETOVICH
Таклиф тугри, лекин одамлар хозирги вактда уша 1 фойзли накд пулни хам ололмаяптилар, сабаби туманлардаги банкоматларда пул йук. Качон карасан одамлар банкоматтан пул ечиш учун навбатда тургани, банкоматтаги пул тугаса шунча вакт кутиб тургани колади, бунака очинарли холат качон бартараф этилади экан.
20 Август 2019, 10:53
ISMATILLAYEV SAYYOD TAIRDJANOVICH
1 млн ортиқ сумма нақт килинганда 0,5 % хизмат хақи олиш мақсадга мувофиқ
7 Август 2019, 12:29
XURRAMOV OTAJON ALIBOY O‘G‘LI
Менимча хозирда терминаллар марказий жойлардан ташкари бошка жойларда оммалашмаганлигини ва накд пул муоммоси борлигини хисобга олиб 1% нормал холат.
6 Август 2019, 12:12
ISMATOV AXAD MAMADURAYIMOVICH
Банкларга накд пул топширганимизда 0.5 фоиз хизмат учун ушлаб колади банклар. Картадан эса ечволай десанг 1% хизмат хаки. Яхшимас.
21 Июль 2019, 22:27

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси