Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Маҳаллаларда радиоузеллар ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги шиддат билан ривожланаётган замонда телевидение ёки интернет орқали биздан узоқда бўлган давлатларда қандай воқеа ва ҳодисалар юз бераётгани ҳақида тезкор хабардор бўлишнинг имкони бор, лекин ўзимиз яшаб турган маҳаллада қандай янгиликлар бўлаётганини ўз вақтида билишнинг имкони йўқ. Авваллари, туман марказидаги радиоузелдан кунда бир бор янгиликлар бериб борилар эди. Маҳаллий ҳокимият органларининг мурожаати бўлса, ҳар бир хонадонга ўрнатилган радио орқали дарров эшитишнинг имконияти бор эди. Ҳозирги вақтда маҳаллаларда тўй-хашамлар ва турли маросимларни тартибга солиш учун фуқаролар билан маслаҳатлашишда маҳалла раисларининг аҳоли билан очиқ мулоқоти учун етарли шароит йўқ. Бунинг учун алоқа воситасининг ўзи йўқ. Ҳар доим ҳам ҳаммани йиғиб гаплашиш учун имконият ва шарт-шароитлар бўлавермайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқорида келтирилган муаммони ҳал қилиш учун ҳар бир маҳаллада алоҳида радиоузел ташкил қилиш керак. Ўша радиоузел орқали ҳеч бўлмаганда ҳафтада 2-3 маротаба (ҳар куни бир маротаба бўлса ҳам) бир хил вақтда маҳалладаги янгилик ва эълонларни бериб бориш, ҳар бир хонадонга ўрнатилган радиоприёмник орқали маҳаллий янгиликлардан хабардор бўлиш барча учун фойдали бўлади. Бу ўз навбатида маҳалла ва фуқаролар ўртасида янада яқин алоқа бўлишига хизмат қилади. Фуқаролар ҳам янгиликлардан ўз вақтида хабар топишади.
4080
Изоҳлар (5)
XALILOV DILMUROD NAJMIDINOVICH
Маҳаллаларда радиоузеллар ташкил қилиш-автор калла-палланг билан уришиб қолмаганмисан!?
16 Август 2019, 14:06
SHODMONOV SHOKIR SHAVKATOVICH
radiouzel axir bu o'tgan asrning gapi-ku! bundan ko'ra tv-radiolardagi berilayotgan eshittirish-ko'rsatuvlarni saviyasini to'g'rilanglar!
1 Август 2019, 11:33
DOBILOV OYBEK ABDUG‘ANIYEVICH
Радиоузел ташкил килиш - дегани бу энг кулгили ҳолат. Бошка изоҳга ҳожат йўқ.
29 Июль 2019, 18:20
NAGAY DANIIL KAMILEVICH
А разве не лучше было бы сделать возможность смотреть и участвовать махаллям в еженедельном видеоселекторе, проводимом в центральном совете органов самоуправления "Махалля"? Чтобы через сайт каждая махалля могла бы подключиться и участвовать в выработке решений?
29 Июль 2019, 17:44
MARDANOV ALISHER OCHILDIYEVICH
Совет даврида радиоузел одамларни "мафкура билан бокиш", эркин еки бошкача фикрлайдиганларни йукотиш ва одамларнинг онгига бир хил фикрлиликни сингдириш учун кулланилган. Бу эса одамларни бошкариб туриш учун давлатга кул келган. Агар хозирги замон талабидан келиб чиксак, унда "эски саркитларни" эсламай, янги ва ривожланган давлатлар изидан бориш керак. Масалан, 2010 йил июль ойидан бошлаб Финляндияда "интернетга уланиш" - фукаронинг хукуки килиб белгиланди. Худди биздаги "билим олиш хукуки", "тиббий ердам олиш хукуки" каби. Радиоузел кимнинг кулида булса, уша одам кайси турдаги маълумотни беришни узи хал килади. Интернет булса, хар бир фукаро уз кизикишидан келиб чикиб хохлаган янгиликни укий еки кура олади.
29 Июль 2019, 15:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси