Давлатимиз раҳбарининг БАА Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди. 

Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.

| 3287 25.03.2019



×
Портал харитаси