Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш (таъмирлаш) соҳасини ривожлантириш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2019-10-29 18:52:30
  • Муаллиф:ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий асбоб-ускуналарни сотувчи фирмалар кўп эмас, уларга хизмат кўрсатувчи фирмалар эса деярли йўқ. Чунки Ўзбекистонда тиббий асбоб-ускуналарни таъмирлашни ўргатувчи ўқув курслари ташкил этилмаган. Тиббиёт муассасаларидаги тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатувчи (таъмирловчи)лар бор, лекин улар кичик ускуналарни таъмирлашни билади, холос. Ҳозирда кўплаб тиббий техникалар бузилиб, таъмирланмасдан эскириб кетмоқда ва уларнинг ўрнига янги аппаратларни сотиб олиш учун пул ва вақт сарфланмоқда. Бир аппаратни таъмирлайман дегунча беморлар сарсон бўлишмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Давлат корхонаси ёки хусусий фирма кўринишида ҳар бир вилоятда тиббий асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатувчи, яъни таъмирловчи ташкилотларни ташкил этиш керак. Шунингдек, тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатувчиларни кўпайтириш ва тегишли муассасаларда етарлича штат бирликларини жорий этишни таклиф қиламан.
3375
Изоҳлар (1)
TOSHTEMIROV BUNYODJON AXMADJONOVICH
Зўр таклиф киритилибди, шунга қўшимча равишда тиббий восита ва ускуналарни ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйишни ҳамда таъмирлаш ва ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар беришни таклиф этаман. Таклифингиз учун РАҲМАТ!
25 Февраль 2020, 12:56

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси